Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Қуёш панелларидан фойдаланганда фуқаролар субсидия олишлари мумкин бўлади

17.02.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 16.02.2023 йилдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзА агентлиги томонидан эълон қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йилда қуйидагилар режалаштирилмоқда:

  • умумий қуввати 4 300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини ишга тушириш;
  • қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш орқали қўшимча 5 млрд киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 4,8 млрд метр куб табиий газни иқтисод қилиш;
  • ушбу мақсадларга жами 15,4 млрд АҚШ доллари йўналтириш.

 

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бино ва иншоотларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш бўйича МЧЖ шаклидаги Яшил энергия” компанияси ташкил этилмоқда.

 

Маълумот учун: компания давлат органлари ва ташкилотлари бино-иншоотларининг тегишли қисмларидан ижара ҳуқуқи асосида бепул фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқарувчилардан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ва уларнинг эҳтиёт қисмларини харид қилиш, ўрнатиш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузишга ҳақли.

 

2023 йил 1 мартдан:

  • тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун “яшил энергия” банк молия продукти амалга киритилмоқда;
  • ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди.

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан:

  • улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил муддатга;
  • ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – ўн йил муддатга озод этилади.

 

Тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, хорижий инвесторларга:

  • қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда  сотишга;
  • бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишга рухсат берилади.

 

Бундан ташқари:

  • ·қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган тадбиркорлик субъектлари томонидан  ой якуни бўйича  тармоққа узатилган ва истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовутга асосан ўзаро ҳисоб-китоб қилинади. Бунда, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр энергиясини сақлаб бериш хизмати учун ҳақ олинмайди;
  • ·қуввати 300 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ушбу манбалар Энергетика вазирлигида рўйхатдан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади.

 

2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади ва унинг доирасида:

  • жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилади;
  • субсидия тўловлари жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмайди;
  • субсидия солиқ органлари томонидан ҳар ойда “Soliq” мобил иловаси орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

 

Ой давомида ягона электр энергетика тизимидан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмидан кўп бўлган тақдирда, шу ой учун электр энергияси бўйича тўлов қилинмайди. Агарда ой давомида ягона электр энергетика тизимидан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмидан кам бўлган тақдирда, шу ой учун электр энергияси бўйича тўловлар истеъмол қилинган ва узатилган электр энергияси фарқидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

2023 йил 1 майдан бошлаб:

  • фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинмоқда;
  • янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади;
  • республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 % ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.

 

Собир Нурбердиев.