Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

"Қўқон" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилмоқда

12.07.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 10.07.2024 йилдаги "Қўқон" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-250-сонли қарори қабул қилинди.

 

"Қўқон" ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш, Фарғона вилоятида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратиш учун Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокимлиги заҳирасига киритилган 210,4 гектар ер қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилмоқда.

 

Фарғона вилояти ҳокимлигига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Қўқон" ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудуди бош режасини ишлаб чиқиш топширилди.

 

"Қўқон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси УК бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгиланади. Бош режа лойиҳасини ишлаб чиқувчи лойиҳа ташкилоти эса тендер (танлов) савдолари натижаларига кўра аниқланади.

 

Уч йил давомида "Қўқон" ЭИЗ учун ажратилган қишлоқ хўжалиги мақсадларидаги суғориладиган ер участкалари ўрнига янги ерларни суғориладиган ерлар тоифасига ўтказиш учун ҳар йили тенг улушларда ўзлаштириш режалаштирилмоқда.

 

2026 йил охиригача "Қўқон" ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудида камида 1 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни ўзлаштириш, 11,7 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш, йилига 965 млн АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, шундан 313,6 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулотни экспорт қилиш лозим.

 

"Қўқон" ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдолари орқали босқичма-босқич ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 10 июлдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова