Бу Президентнинг 15.08.2018 йилдаги «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПФ–5512-сон Фармонида назарда тутилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатига кўра, бу йил Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келади. Шуни инобатга олган ҳолда уни 21–23 август кунлари байрам сифатида кенг нишонлаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон Фармонида назарда тутилган 26 август якшанбани 24 август жумага кўчириш тартибига тузатиш киритилди. 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон Фармоннинг 2-банди 6-хатбошисига киритилган тузатишлар натижасида дам олиш куни 26 август якшанбадан 22 август чоршанбага кўчирилади.
Бу – муҳим! Шу тариқа, 25 август шанба ва 26 август якшанба иш кунлари бўлади.
Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналида хабар берилишича: 21–23 август кунлари ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни, 24–26 август кунлари эса иш куни (кейинги иш ҳафтасини ҳисобга олганда – 30 августгача, таҳр.) ҳисобланади. 6 кун ишлайдиганлар 21–22 август кунлари дам оладилар, 23–26 август кунлари эса (кейинги иш ҳафтасини ҳисобга олганда – 30 августгача, таҳр.) ишлайдилар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2018 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.