Президентнинг 28.09.2016 йилдаги ПҚ–2615-сон қарори билан 2016-2020 йилларда қурилиш индустриясини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қурилиш индустриясига инвестициялар жалб этилмоқда
Қурилиш индустриясига инвестициялар жалб этилмоқда
27.12.2016

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
- минерал-хом ашё ресурсларини қайта ишлаш негизида қурилиш индустриясининг ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар;
- минерал-хом ашё ресурсларини қайта ишлаш негизида қурилиш индустриясининг экспортга мўлжалланган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати.
Тасдиқланган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар 2021 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) Ускуналарнинг аниқ рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади