Жиноят кодекси белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун жавобгарликни кўзда тутадиган 229-3-модда билан тўлдирилди. Норма “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан киритилган.
Биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш, – 30 дан 50 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Айбдор олдин худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирдагина уни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин (МЖтКнинг 99-моддаси).
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.