Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги “Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халкаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 231-сон қарори қабул қилинди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти:
- қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жихатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш;
- илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қурилиш махсулотларини синаш ва сертификатлаш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатли давлат муассасаси этиб белгиланганди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси";
- 2024-2026 йилларда такомиллаштириладиган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхати;
- қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш схемаси;
- қурилиш жараёнларига лойиҳа бошқарувининг рақамли тизимини жорий этиш схемаси.
Шунингдек, қарор билан Қурилиш соҳасида техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти деб қайта номланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.04.2024 йилдан кучга кирди.
Саодат Усманова