Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Қурилиш вазирлиги ташкил этилди

03.04.2018

 

Президентнинг 2.04.2018 йилдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3646-сон қарори имзоланди.

 

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Қурилиш вазирлиги ташкил этилди ва қуйидагилар унинг вазифалари этиб белгиланди:

  • шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни олиб бориш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия самарадор ва энергия тежайдиган инновацион лойиҳа ва қарорларни қурилиш фаолиятига жорий этиш;
  • республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг юритиш;
  • шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;
  • лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш ва ҳудудий тармоқларини кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш;
  • шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидаларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини амалга ошириш;
  • архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан яхшилаш, қурилиш соҳасида, жумладан, чет элдаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида лойиҳачилар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш.

 

Вазирлик марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 81 нафар этиб белгиланди. Ҳудудий бўлинмаларда эса 796 киши ишлайди. Идорага Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси базасида ташкил этилган) маблағлари ҳисобидан штатни ошириш ҳуқуқи берилди.

 

Бундан ташқари, вазирга хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш, уларга иш ҳақини белгилаш ҳуқуқи берилди. Бунда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг маълумоти даражаси ва ишчилар касблари разрядлари борасидаги талаблари хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган шахсларга нисбатан қўлланилиши тавсиявий тусга эга (эндиликда нострификациядан ўтказилмаган ҳолда, шу жумладан хорижда таълим олган фуқароларимизни ишга ёллаш мумкин – таҳр.).

 

Идора лицензияловчи органга айланади. Бунинг учун Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси тугатилди. Лицензиялар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда берилади. Лицензиялаш жараёни соддалаштирилади: аниқ ва тўлиқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилади, уларга риоя этилишини назорат қилинади ва моддий жавобгарлик белгиланади, шунингдек лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини текшириш механизми такомиллаштирилади. 

 

Бу – муҳим! Қурилиш-монтаж ташкилотлари реестрини юритиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, унинг юритилиши 18.04.2014 йилдаги 97-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинар эди, реестрга киритилган ташкилотлар 3.03.2014 йилдаги ПҚ-2137-сон қарорга мувофиқ қуйидагилардан озод қилинган эди:

  • Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича, мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси, ускуналар, машина ва механизмлар, кичик механизациялаш воситалари, технологик ускуналар, шу жумладан асбоблар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни импорт қилганлик учун 31.12.2018 йилга қадар божхона тўловларини тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари);
  • бўш қолган маблағларни янги қурилиш техникаси, ускуналар, машина ва механизмлар, кичик механизациялаш воситалари, технологик ускуналар, шу жумладан асбоблар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни сотиб олишга мақсадли йўналтирган ҳолда, реестрга киритилган санадан бошлаб 3 йил муддатга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан,.

 

Энди бу имтиёзлар кўриб чиқилиши керак. Шу боисдан, барча тадбиркорлик субъектларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши доирасида товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш бўйича танлов (тендер) савдоларида белгиланган тартибда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

 

Қабул қилинган ҳужжатларда бир қатор ташкилий масалалар ҳам ҳал этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_