Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Қурилишда лицензиялаш тартиби ўзгарди

23.05.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 22.05.2018 йилдаги «Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган


Биринчидан, қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинади. Бунда Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) қошидаги Аккредитация маркази қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказадиган шахсларни аккредитациялашга масъул бўлади. 

 

Иккинчидан, архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга лицензиялар ЛБМА томонидан, қурилиш соҳасидаги бошқа фаолият турларига – Қурилиш вазирлиги томонидан ЛБМА билан келишилган ҳолда берилади.

 

Учинчидан, ЛБМА лойиҳаларни фойдаланишга «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида (Engineering Procurement Construction, EPC-пудратчилар) «fast-track» услубида – бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари, реализация қилишда пудратчиларга (шу жумладан, хорижий пудратчиларга) тегишли лицензиялар ёки рухсатномаларни олмасдан бир марталик рухсат беришга ҳақли. Бунда мазкур лойиҳалар мамлакатнинг давлат ривожланиш дастурларига киритилган бўлиши зарур, лойиҳани сифатли амалга ошириш бўйича тўлиқ жавобгарлик эса EPC-пудратчиларга юклатилади.  

 

EPC-пудратчилар «fast-track» услубида лойиҳаларни реализация қилиш учун рухсат олишда шу каби лойиҳалар бўйича амалий тажрибага, муайян молиявий кўрсаткичлар ва малакали муҳандислар таркибига эга бўлиши ҳамда ЛБМА томонидан белгиланган бошқа мезонларга мос келиши шарт. Бунда ЛБМА давлат буюртмачиси ва «fast-track» услубида лойиҳаларни реализация қилишга рухсат олган EPC-пудратчиси ўртасида давлат харидлари ҳақида тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат бериши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

  

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50