Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Қурол муомаласини лицензиялаш тартибига ўзгартиришлар киритилмоқда

04.05.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги “Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сон Қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги тартиб* ўрнатилмоқда:

  • қуролни таъмирлаш ва  реализация қилиш билан шуғулланиувчи шахслар ўз фаолиятини ИИВнинг лицензияси асосида амалга оширади;
  • қуролдан фойдаланиш учун тирлар ва ўқ отиш майдонлари ўз фаолиятини ҳудудий ички ишлар органларининг қуролни сақлашга доир рухсатномаси асосида амалга оширади
  • юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қурол ички ишлар органларида рўйхатга қўйилади ҳамда уларни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома берилади.

 

Муомаласи тақиқланган махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб ўқ узиш имкониятини истисно этадиган ўқув қуроли ҳамда вазн-ўлчамли қурол, шунингдек нур-товушли таъсирга эга патрон билан ўқ узишни имитация қилиш учун мўлжалланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб бошқа турдаги патронлар билан ўқ узиш имкониятини истисно этадиган пахтавон қурол ва унинг ўқ-дорилари фуқаролар томонидан ички ишлар органларига текин топширилади, белгиланган тартибда йўқ қилинади ёки махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар коллекцияларига топширилади.

 

Фуқаролар учун пневматик калта стволли қурол ва ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролнинг фақат спорт объектларида ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида сақланишига ва улардан фойдаланишга йўл қўйилади. Ички ишлар органлари томонидан рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, қурол уни реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилинади ёки ички ишлар органларига топширилади.

 

Шунингдек, фуқаролик қуролини олиш учун қўшимча талаб сифатида қурол эгасининг яқин қариндошларини ва бирга яшовчи шахсларни руҳий ва наркология диспансерларида ҳисобда туришини текшириш киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 

*  оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 ммгача бўлган пневматик ов қуроли ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуролига нисбатан қўлланилади .