Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Қурувчилар қурилаётган объект манзили бўйича рўйхатга олинади

24.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг  23.12.2024 йилдаги «Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-868-сон қарори қабул қилинди.

 

Қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида (вақтинча иншоотлар, мослаштирилган бинолар ва контейнер уйларда) яшаётган фуқаролар ушбу қурилиш объектлари ёки ишлаб чикариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига «Манзил»тизими орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади.

 

Бунда фуқароларни қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш мазкур қурилиш объектлари ёки ишлаб чикариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида яшаш учун мослаштирилган жойларнинг мавжудлиги, рўйхатга олинаётган фуқаролар турар жой билан (техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария- эпидемиология режими талабларига риоя этилган ҳолда) таъминланганлиги ҳамда уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳақида қурилиш объектлари ёки ишлаб чикариш (хизмат кўрсатиш) корхоналари раҳбарларининг хати (розилиги) асосида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52