Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари учун Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарори билан ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби соддалаштирилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қурувчилар, умумий овқатланиш ва чакана савдо учун ЯИТ ҳисоб-китоби тартиби соддалаштирилди
Қурувчилар, умумий овқатланиш ва чакана савдо учун ЯИТ ҳисоб-китоби тартиби соддалаштирилди
06.01.2017

Ушбу тармоқлар корхоналари ЯИТнинг энг кам миқдорини ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларидан келиб чиққан ҳолда белгилайдилар (АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Ҳисоб-китоб тартиботи кўп босқичли бўлиб, аксарият бухгалтерлар учун жуда мураккабдир. Пировардида кўплаб хатоликлар, пеня ва жарималар, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигидаги мураккабликлар юзага келарди.
Энди эса чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари учун ЯИТ ҳисоб-китоби сезиларли равишда соддалаштирилди – улар ЯИТнинг энг кам миқдорини бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари, яъни энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларидан келиб чиқиб ҳисоблайдилар (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган):
- ҳар бир ходим учун ойига 0,65 ЭКИҲ – микрофирма ва кичик корхоналар учун;
- ҳар бир ходим учун ойига 1 ЭКИҲ – бошқа ЯИТ тўловчилар учун.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тартиб ихтисослашган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишлайдиган ногиронларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондларига, шунингдек, янгитдан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан 6 ой мобайнида татбиқ этилмайди. Агарда улар ушбу даврда ўз эҳтиёжлари учун объектлар қуришса, тугалланган объектни қабул қилиш далолатномаси тасдиқланган санадан 6 ой ўтгунга қадар, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бир йилдан кўп бўлмаган муддатда ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмасалар ҳам бўлади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ирина Ахметова
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Корхоналар ва пенсия жамғармаси муносабатлари ўзгарди
ССП тадбиркорларнинг солиқлар бўйича одатий хатоларини маълум қилди
Янги сонларда ўқинг

- Томорқа ер эгаларини қандай қўллаб-қувватлашади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- 2025 йилда Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимлар: турлари, ставкалари, ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари
- К-savdo орқали сотиб олинган кўчма савдо жойларини қандай ҳисобга олиш керак

- «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Адвокат судда ишончномасиз иштирок эта олади...
- Умумий йиғилиш баённомасида уй эгаларининг имзолари қалбакилаштирилган бўлса, нима қилиш керак?
- Бўнак тўловлари: уй эгалари тежаш учун нималарни билиши керак