Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
15 октябрдан ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарди МҲЭКМнинг ўзгариши билан моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини қачон қайта ҳисоблаш керак IT-парк резидентлари қандай янги имтиёзлар олишдиБуюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатларини қандай аниқлаш керак

Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди

08.10.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2024 йилдаги "Раҳбар кадрларни баҳолаш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги ВМҚ-629-сонли қарори қабул қилинди.


Марказ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги муассислигида ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланади.

 

Марказ замонавий технологиялар асосида номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш орқали давлат фуқаролик хизматини салоҳиятли ва истиқболли раҳбар кадрлар билан таъминлайди.

 

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ижтимоий-психологик тадқиқотлар асосида давлат хизматчиларининг турли лавозимлари учун компетентлик моделлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
  • давлат хизматчиларининг шахсий-касбий диагностикасини ўтказиш ва компетенциялар модели асосида комплекс баҳолаш;
  • баҳолашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • раҳбарлик лавозимларига номзодларнинг умумий касбий билимлари, қадриятлари ва ақлий салоҳиятини аниқлаш учун тестлар ва психологик сўровномалар ўтказиш;
  • рақамли технологиялар ва бошқарув ходимлари самарадорлигини баҳолаш ва назорат қилишнинг замонавий усулларини, кадрларга бўлган эҳтиёжни прогноз қилиш, уларни танлаш ва жойлаштиришнинг кенг қўлланилиши;
  • асосий фаолият йўналишлари бўйича эксперт-таҳлилий фаолиятни амалга ошириш.

 

Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • Давлат хизматини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси;
  • шартнома асосида хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;
  • давлат молия институтлари ва хорижий молия ташкилотларининг грантлари ва техник ёрдами;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
  • вақтинча бўш пул маблағларини тижорат банкларининг депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан олинган даромадлар;
  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 5 октябрдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

Валюталар курси

2024-10-18
  • USD:12803.06 (+0.00) сум
  • EUR:13902.84 (+0.00) сум
  • RUB:131.84 (+0.00) сум