Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Рамазон ойи 17 майдан бошланади

14.05.2018

 

Президентнинг 11.05.2018 йилдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши маълумот учун қабул қилинди. У 30 кун давом этади ва 15 июнда тугайди.

 

Бундан келиб чиқадики, Меҳнат кодексининг  131-моддасига биноан  дам олиш куни ҳисобланадиган «Рамазон ҳайити» (Ийд-ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни 16 июнь (шанба)га белгиланади.

 

«Қурбон ҳайити» (Ийд-ал-Адҳа) ва «Рамазон ҳайити» (Ийд-ал-Фитр) байрамларини ўтказишга янгилик киритилиши мумкин. Президентнинг 28.12.2018 йилдаги ПФ-5290-сон  Фармонига шарҳда айтилишича, 2018 йилдан бошлаб ушбу байрамларда айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин иш кунларига кўчириш ҳисобига узлуксиз 3 та дам олиш кунини белгилаш назарда тутилади. Гарчи шарҳлар норматив тусга эга бўлмасада, тахмин қилиш мумкинки, байрамолди “Арафа” (15 июнь, жума) ёки байрамнинг учинчи куни (18 июнь, душанба) ишланмайдиган кун бўлиши мумкин.

 

Бу – муҳим! «Рамазон ҳайити» (Ийд-ал-Фитр)ни нишонлаш масаласи бўйича анъанавий равишда Президентнинг алоҳида қарори чиқади.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан давлат органлари ва жамоат тузилмаларига Рамазон даврида тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Жаҳонгир Тўрахонов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_