Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Рақобат соҳасида биринчи ҳуқуқбузарлик учун – огоҳлантириш

06.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 04.09.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-954-сон Қонун имзоланди.

 

Товар ва молия бозорларидаги рақобат масалаларига доир, шунингдек давлат ёрдами берилишини назарда тутувчи лойиҳалар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан мажбурий тартибга келишилиши керак. 

 

Табиий монополия субъекти тушунчасига аниқлик киритилмоқда:  бу табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни  асосий фаолият тури сифатида амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи.

 

Шунингдек, рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмайди ва унга бундай ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилади.

 

Жарима тарзидаги молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан ҳуқуқбузар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар мустасно.

 

Ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш олиш, шунингдек жаримани тўлаш рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйган шахсни ваколатли давлат органининг қарорини (тақдимномасини, кўрсатмасини) бажариш ёки рақобат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод этмайди.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 05.09.2024 йилда кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев