Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Рецептлар дори воситаларнинг халқаро патентланмаган номланиши бўйича ёзиб берилади

04.07.2020

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3277, 1.07.2020 й.).

 

Ҳужжат «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонун, Президентнинг 30.12.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4554-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 714-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.

 

Низом талаблари дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларига ҳамда таркибида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва заҳарли моддалар бўлган дори воситаларини беморга тайинлашга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Барча тиббиёт ташкилотларида мулкчилик шаклидан қатъи назар, беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши тартиби жорий этилади.

 

Ҳужжатда даволовчи шифокор томонидан беморга тайинланган дори воситалари (халқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд этилиши ва рецепт қоғоз кўринишида ёки электрон шаклда расмийлаштирилиши тартиби баён этилган.

 

Қуйидаги ҳолларда беморга тайинланган дори воситаларининг асослилиги тиббиёт ташкилотларининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:

  • беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари (дори воситаларининг туридан қатъи назар) тайинланганда;
  • асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда.

 

Тиббиёт ташкилотининг даволовчи шифокори томонидан тайинланган рецептда дори воситасининг халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса давлат тилида кўрсатилиши шарт. Зарур ҳолларда рецепт малакали таржимани таъминлаган ҳолда бемор тушунадиган бошқа тилда ёзилиши мумкин.

 

Даволовчи шифокор томонидан қуйидаги ҳолатларда дори воситаларига рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади:

  • мижознинг тиббий кўрсатмаси бўлмаган ҳолатларда;
  • Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларига (орфан дори воситалари бундан мустасно);
  • фақат тиббиёт ташкилотларида қўллашга мўлжалланган дори воситалари, шу жумладан наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори воситаларига.

 

Низомда дори воситаларини тайинлаш учун рецепт бланкалари шакли, даволовчи шифокор томонидан уларни ёзиб бериш ва имзолаш тартиби, рецепт ёзишда қўлланиладиган асосий қисқартмалар келтирилган. Низомда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилмаган қоғоз кўринишидаги ёки электрон шаклдаги рецептлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

Ҳужжатда тиббиёт ташкилотлари томонидан стационар шароитда даволанаётган беморлар (уларнинг қариндошлари ёки беморлар ҳолидан хабар олувчи шахслар) томонидан олиб келинган дори воситаларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва қўллаш тартиби қайд этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Қаюмов.


Валюталар курси

2024-12-18
  • USD:12869.90 (+0.00) сум
  • EUR:13496.66 (+0.00) сум
  • RUB:124.94 (+0.00) сум