Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2017 йилдаги 136-сон қарори билан Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг ангионеврология бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилди
Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилди
23.03.2017
Ангионеврология –неврологиянинг асаб тизимининг қон-томир касалликлари билан шуғулланадиган бўлими.
Ўрин фондини 40 ўрингача етказиш, шу жумладан 20 та ўринни пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминлаш кўзда тутилган.
Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз муҳрига, Молия вазирлиги ғазначилигида ғазначилик ҳисоб рақамларига эгадир. “Соғлиқни сақлаш” тармоғига ажратиладиган бюджет маблағлари, давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш доирасидаги грантлар маблағлари, пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- ангионеврология соҳасида мувофиқлаштириш маркази функцияларини амалга ошириш, мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини энг аввало ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этиш бўйича методик раҳбарликнинг самарали вертикалини шакллантириш;
- малакали ангионевролог мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали операциялар, таълим берувчи маърузалар ва семинарлар ташкил этиш;
- мия қон-томир етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
- мия қон-томир етишмовчилиги касалликларини даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли билан уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморларни даволаш;
- сурункали мия қон-томир етишмовчилиги касаллигига чалиниш билан боғлиқ ҳолатларни доимий равишда таҳлил қилган ҳолда инсульт касаллиги миллий регистрини ишлаб чиқиш.
Ҳужжат Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ қатор топшириқларни ҳам сақлайди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
- Дорихоналар ижтимоий аҳамиятга эга дориларнинг муомалада бўлиши тўғрисида ҳисобот беради
- Тиббиёт ходимлари хорижда малака оширади
- 1.01.2018 йилдан ногиронлар учун мослаштирилмаган транспорт харид қилиш тақиқланади
- «ТМЭК» дастурий комплекси янгиланади ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилади
- Ижтимоий дорилар олиш учун бюджетдан 240 млрд сўм ажратилади
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»