Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Реставраторлар малакасини ошириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди

12.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2021 йилдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида166-сон қарори қабул қилинди.

 

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Маъмурий регламент қуйидагиларни белгилайди:

  • талабгорнинг малака сертификати олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза ва ҳужжатлар топшириш тартиби;
  • малака ошириш курслари ва ўқув жараёнини ташкил этиш хусусиятлари, вазифалари ва тартиби;
  • малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш;
  • малака ошириш курсларини молиялаштириш тартиби.

 

Реставратор-усталар малакаси ҳар уч йилда ошириб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.