Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1704-1, 2017 йил 3 апрель) билан Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда банк кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни 3 банк иш куни (илгари – 10 банк иш куни) ичида кўриб чиқади.
Шунингдек, кредит бериш рад этилган тақдирда эндиликда банк шундай қарор қабул қилинган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмай (илгари – 3 банк иш куни ичида) қарз олувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган ёзма хулосани жўнатади.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 10 апрелда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.