Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Риэлторлар ва баҳоловчилар тушунчаси берилди

14.10.2021

Рус тилида ўқиш

12.10.2021 йилдаги ЎРҚ-721-сон Қонун билан «Баҳолаш фаолияти тўғрисида» ва «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Уларда мазкур фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги нормалар чиқариб ташланди. Баҳоловчи ташкилот ва баҳоловчи, риэлторлик ташкилоти ва риэлтор тушунчалари берилди.

 

Баҳоловчи ташкилот - баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс.

Баҳоловчи - белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс. Уни бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Риэлторлик ташкилоти - риэлторлик фаолиятини қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган тижорат ташкилоти.

Риэлтор - якка тартибдаги тадбиркор мақомига, малака сертификатига эга бўлган ва риэлторлик фаолиятини қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган шахс.

 

Белгиланишича, баҳоловчи ташкилот баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши, риэлторлик ташкилоти эса - риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши шарт.

 

Қонунлар баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари тушунчалари берилган нормалар билан тўлдирилди, уларнинг ваколати ва бошқарув органлари белгиланди.

 

Жумладан, баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари/риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари камида 50 та баҳоловчи/риэлторлик ташкилотининг ва риэлторнинг аъзолигига асосланган, баҳоловчиларнинг/риэлторларнинг профессионал даражасини оширишга ва сақлаб туришга кўмаклашиш, уларнинг профессионал манфаатларини ҳимоя қилиш, шу жумладан судларда ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритувчи ННТдир.

 

Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларининг/риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари ва ходимлари:

  • баҳоловчи/риэлторлик ташкилотининг таъсисчилари бўлишга;
  • баҳоловчи/риэлторлик ташкилотида ишлашга ёки риэлтор сифатида иш юритишга;
  • баҳоловчи/риэлторлик ташкилоти билан ФҲШлар тузишга;
  • раҳбарларга, баҳоловчиларга/риэлторларга ёки баҳоловчи/риэлторлик ташкилотларининг бошқа ходимларига нисбатан аффилланган шахс бўлишга ҳақли эмас.

 

Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси/риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаси аъзоларининг умумий йиғилиши ушбу жамоат бирлашмасининг юқори органидир ва ушбу йиғилиш камида 5 йилда бир марта чақирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48