Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
6 фоизлик соддалаштирилган режимга ўтишда ҚҚС бўйича салбий фарқни ҳисобдан чиқариш: нима тушунарли ва қайси саволлар очиқ қолмоқда Огоҳлантиришсиз солиқ аудити. 2-қисм: нималар солиқ тўлашдан бўйин товлаш белгилари ҳисобланади НКТ чекида ва тушумлар бўйича ҳисоботда йўқотилган маълумотларни қандай тиклаш мумкин

Самарқандда Парламентлараро иттифоқнинг Бутунжаҳон ёш парламентарийлар конференцияси бўлиб ўтади

22.07.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.07.2026 йилдаги Ф-40-сон фармойиши билан Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда ўтказиладиган халқаро тадбирларни юқори савияда ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Ҳужжат Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, глобал миқёсда ёшлар парламентаризмини ривожлантириш, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда қонун чиқарувчи органларнинг ролини кучайтиришга қаратилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистоннинг 2026 йил 4-6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқ Ёшлар парламенти аъзоларининг XII Бутунжаҳон конференциясини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

 

Конференция доирасида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича III Глобал форум ўтказилади, 2026 йил август ойида эса Барқарор ривожланиш ойлиги ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқ билан биргаликда ўтказиладиган халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Ёшлар ишлари агентлиги Ташкилий қўмитанинг ишчи органи, "ИнтерФорум" ДУК эса Конференция ва Форумни ташкилий тайёрлаш ва ўтказиш бўйича бош оператор ҳисобланади.

 

Конференция ва Форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар смета асосида қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

• Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси;

• Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

• Самарқанд вилояти ҳокимлиги захира жамғармаси;

• қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                     Лола Абдуазимова