Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Савдо-сотиқ учун товарларни олиб келувчи ЯТТларни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди

29.07.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 198-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

 

Демак, Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомдан (Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2004 йилдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган) тижорат фаолияти учун товарлар олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорни солиқ органлари хизматида ҳисобга қўйиш учун у Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиши шарт бўлган меъёр чиқариб ташланди.

 

Энди тадбиркорга давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида тижорат банкида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очишга кўрсатма берилади. Ўзгартиришлар Президентнинг 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ киритилди.

 

Рухсат бериш тусидаги ва бошқа ҳужжатлар рўйхати амалдаги қонунчиликка мувофиқ келтирилди: унга Давлат солиқ қўмитаси томонидан бериладиган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома киритилди.

 

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида янги» шарҳини эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.



Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48