Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Савдо ва умумий овқатланиш объектлари учун танлов ташкил қилинди

10.08.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2016 йилдаги 237-сон қарори билан савдо ва умумий овқатланиш объектлари ўртасида ҳар йили Тошкент шаҳрида «Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Танловнинг асосий вазифаларидан бири савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларига аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини янада оширишда, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлашда амалий тарзда кўмаклашишдан иборатдир.

 

Ҳужжат билан «Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Танлов очиқ-ошкора тусда ўтказилади, унда барча тадбиркорлик субъектлари иштирок этишлари мумкин. Унда иштирок этиш учун буюртманома тўлдирилиши лозим. Танлов иштирокчилари қайси номинацияга тегишлилигини мустақил равишда танлайдилар, бироқ туман комиссияси уни ўзгартиришни тавсия этиши мумкин.

 

Танлов ҳар йили август ойида икки босқичда (туман ва шаҳар) қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

 

- «Энг яхши йирик савдо объекти» (савдо залларининг жами майдони 1500 кв.метрдан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари учун);

 

- «Энг яхши ўртача савдо объекти» (савдо залларининг жами майдони 50 кв.метрдан 1500 кв.метргача бўлган тадбиркорлик субъектлари учун);

 

- «Энг яхши савдо объекти» (савдо залларининг майдони 50 кв.метргача бўлган тадбиркорлик субъектлари учун);

 

- «Энг яхши ресторан» (ресторан, вагон-ресторан, барларга бўлинадиган умумий овқатланиш корхоналари учун);

 

- «Энг яхши кафе» (кафе, ёзги кафе, кафетерийлар учун);

 

- «Энг яхши чойхона» (ошхона, чойхона, буфет ва тамаддихоналар учун).

 

Шунингдек қарор билан танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича махсус комиссия таркиби, танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар манбалари ва миқдорлари тасдиқланди.

 

Танловни ўтказиш жараёнида Махсус комиссия қарор билан тасдиқланган савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ишни хавфсиз ташкил этиш талабларига мувофиқлиги мезонларини ҳам баҳолайди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48