Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсий тинтув ва олиб қўйиш видеоёзув орқали қайд этилади

16.05.2020

Рус тилида ўқиш

 

14.05.2020 йилдаги ЎРҚ-617-сон Қонун билан ЖПКга тегишли тузатишлар киритилди. Уларда жиноят иши юритиш жараёнида иштирок этадиган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қўшимча кафолатлари назарда тутилган.

 

Биринчидан, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шунингдек шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш жараёнлари видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Фақат қуйидаги ҳолатлар истисно этилади:

  • процессуал ҳаракатларни бажаришни кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда – ушбу қоида ИИО ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган биносида амалга ошириладиган ушлаб туришга нисбатан татбиқ этилмайди;
  • шахсни яланғочлаш билан боғлиқ шахсий тинтув.

 

Шахсни ушлаш видеоёзув орқали қайд этилмаган ҳолда, ушлаб турилган шахс ИИО ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келинганда, видеоёзувдан фойдаланган ҳолда унинг процессуал ҳуқуқларини тушунтириш лозим. Ушлаб турилган шахсга видеоёзув уни намойиш қилиш орқали таништирилади. Ушлаб туриш, шахсий тинтув ўтказиш ёки олиб қўйиш баённомасига процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилганлиги ҳақида ёзиб қўйилиб, видеоёзув материаллари  баённомага қўшиб қўйилади.

 

Ушланган шахс иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, гумон қилинувчининг ҳуқуқлари унга таржимон иштирокида биринчи сўроққа қадар тушунтирилади. Бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.

 

Иккинчидан, ушлаб туриш тарзидаги, қамоққа олиш, уй қамоғи ёки экспертиза ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси қўлланилганлиги ҳақида хабар бериш муддатига тузатиш киритилди.

 

Илгари тегишли чораларни қўллаган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд 24 соат мобайнида бу ҳақда хабар бериши шарт бўлган, бундан буён эса дарҳол хабар берилиши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз, шахсга нисбатан процессуал мажбурлов чоралари қўлланилганлиги тўғрисида оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар берилади. Бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига ҳам маълум қилиниши шарт. Бошқа давлатнинг фуқаросига нисбатан бундай чоралар қўлланилганда, ТИВга хабар берилиши лозим.     

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 15.05.2020 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум