Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Дарахт кўчатлари қандай ҳисобга олинади Хорижий ваколатхона автомобилни жисмоний шахсга қандай сотиши керак Ногиронлиги бўлган шахслар даромадларни декларация қилишда имтиёзлардан қандай фойдаланиши мумкин?

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти туризмни ривожлантиради

27.06.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 2024 йил 19 июндаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-226-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2022 йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Битим билан Томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, иштирокчи давлатлар халқларининг тарихи, маданияти, табиати ва анъаналари билан танишиш мақсадида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиши белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

                    Саодат Усмонова

 


.

Валюталар курси

2025-04-04
  • USD:12920.44 (+0.00) сум
  • EUR:14252.54 (+0.00) сум
  • RUB:153.52 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг