Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (12.11.2018 йилда 3087-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ҳужжатнинг янги версияси тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Рўйхатга киритилмаган дори воситалари дорихонага фақат махсус бланкадаги шифокор рецепти тақдим этилганда реализация қилинади («Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси, Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди). Мазкур қоиданинг мунтазам равишда (бир йил давомида 2 ва ундан ортиқ марта) бузилиши дорихона лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш учун асос бўлади (Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 49-банди).
Қабул қилинган Рўйхат монопрепаратларнинг 188 та позициясини (илгаригисида – 191 та позиция), шунингдек мажмуавий препаратларнинг 1085 та позициясини (илгаригисида – 1063 та) ўз ичига олган. У билан бу ерда танишиш мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.11.2018 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов.