Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2017 йилдаги 86-сон қарори билан Шиша идишларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Шиша идишлар хавфсизлиги регламенти
Шиша идишлар хавфсизлиги регламенти
28.02.2017

"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқ техник регламентларнинг амалга киритилиши билан стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотади ҳамда қўлланилишда ихтиёрийлик касб этади.
Регламент талаблари маҳсулотларнинг қуйидаги турларига татбиқ этилади:
- озиқ-овқат суюқликлари учун шиша бутилкалар;
- озиқ-овқат маҳсулотлари учун шиша банкалар;
- маиший кимё товарлари учун банка ва бутилкалар.
Шиша идишнинг хавфсизлиги қуйидаги икки мезон орқали тавсифланади:
1) кимёвий хавфсизлик – санитария нормалари, шишанинг сув ўтказмаслигига, ички юзасининг сув ўтказмаслигига қўйиладиган талаблар ҳамда шиша идишнинг кислота ўтказмаслигига қўйиладиган талаблар;
2) механик хавфсизлиги – термик барқарорлик, ички гидростатик босим, сиқиш кучланишига ҳамда қолдиқ кучланишга (юмшатиш) талаблар.
Шиша идиш ташиш ва сақлаш вақтида уни ифлосланиш ва атмосфера ёғинларидан ҳимоя қилишни таъминлайдиган полиэтилен термик киришадиган плёнка ёки бошқа турдаги ўрамларга ўралиши даркор. Ёрлиғи, этикеткаси ва (ёки) бевосита маҳсулот юзасига маркировка туширилиши жоиз. Маркировкаларда идишнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ёки маиший кимё маҳсулотлари учун фойдаланиш имконияти, шунингдек ишлатилган маҳсулотни утилизациялаш имконияти ҳақидаги пиктограммаларни қўллашга йўл қўйилади.
Бу муҳим! Шиша идишда қуйидаги нуқсонларнинг бўлишига йўл қўйилмайди:
- маҳсулот ичида шишанинг ёпишган бўлаклари, шиша иплар;
- очиқ ёриқлар, синиқлар;
- ўткир чоклар;
- атрофида тешиклар ва ёриқларга эга бўлган бегона нарсалар;
- ички юзадаги очиқ пуфаклар.
Номланиши, тури (мақсади), техрегламентга мувофиқлигини тасдиқлашни баҳолашни ўз ичига оладиган белгилар бўйича маҳсулотларни идентификациялашни қуйидагилар амалга оширади:
- Ўзбекистон ҳудудида муомалада бўлиши учун тақдим этаётган ишлаб чиқарувчи (сотувчи);
- сертификатлаш бўйича орган – мувофиқликни тасдиқлашни баҳолаш мақсадида;
- давлат назорат органи, мамлакат ҳудудида муомалада бўлган шиша идишнинг регламент талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади