Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган ИЭС қурилади

12.08.2020

Рус тилида ўқиш

 

Лойиҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми – $1,2 млрд. Инвестор – Саудия Арабистонининг «The International Company for water and power projects» компанияси (10.08.2020 йилдаги ПҚ–4799-сон қарорга қаранг).

 

«Acwa Power Sirdarya» МЧЖ лойиҳа компанияси Ўзбекистондаги инвестор сифатида чиқмоқда. Унга истисно тариқасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит маблағлари тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш ҳамда Ўзбекистонда очилган банк ҳисобварақларидан хорижда очилган банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказиш;
  • мамлакат ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки кредиторларга тўловларни Ўзбекистондаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри амалга ошириш.

 

Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш учун ер участкаси лойиҳа компаниясига лойиҳани амалга ошириш муддатига тенг даврга ижарага берилади. Ижара шартномаси бир ой муддатда тузилади.

 

Ишлаб чиқариладиган бутун электр энергиясини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ сотиб олади, у тўловни сўмда амалга оширган ҳолда уни 25 йил давомида кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини зиммасига олган. Электр энергиясининг 6 ойлик ҳажмини қоплаш учун чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолати таъминот сифатида тақдим этилади.

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ лойиҳа эҳтиёжи учун зарур табиий газ ва техник сувни етказиб бериш ҳамда жалб қилинадиган чет эл инвестициялари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини истисно тариқасида чет эл валютасига боғлаган ҳолда белгилаш ҳуқуқига эга.

 

Амалдорлар лойиҳа доирасида қуйидагиларни таъминлашлари керак:

а) имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берилишини (Адлия вазирлиги);

б) лойиҳа ҳужжатлари давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини (Энергетика вазирлиги);

в) лойиҳа компаниясининг буюртманомаларига асосан:

  • хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) (ТИВ);
  • уларга кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини (муддати узайтирилишини) ҳамда вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтишини ва унинг муддати узайтирилишини (ИИВ);
  • Ўзбекистонга хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатномалар ҳамда хорижий фуқароларга Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) (Меҳнат вазирлиги).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий тизимида эълон қилинган ва 11.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50