Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Соддалаштирилган тартиб танланганлиги тўғрисида билдириш зарур эмас

29.12.2016

27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - СК) ўзгартиришлар  киритилди.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқисиз ЯСТ тўлашади. Аммо йил якунларига кўра уларнинг ихтисослашуви ўзгарса, ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашни аниқлаб олиш керак бўларди.  Соддалаштирилган тартибни қўллаш учун улар 1 февралдан кечиктирмай ДСИга ёзма билдириш тақдим қилишлари шарт эди (СКнинг 352-моддаси). Ёзма билдиришнинг белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги умумбелгиланган солиқларни тўлашга розилик ҳисобланарди.

 

Энди эса солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимидан фойдаланишда давом этиш ҳақида солиқ органларига ҳеч қандай билдириш тақдим этишнинг ҳожати йўқ. Чунки СК 352-моддасининг олтинчи қисми чиқариб ташланди. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб илгари савдо ёки умумий овқатланишга ихтисослашган микрофирмалар ва кичик корхоналарга билдириш тақдим этмасдан ЯСТ тўлаш ҳуқуқи берилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Музаффар Мирзаганиев,
экспертимиз.

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48