Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга – 50,5 млн евро

03.05.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 01.05.2023 йилдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Қарорда рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш, соҳанинг барча даражаларидаги даволаш профилактика муассасалари учун маълумотлар базаси комплексини жорий этиш, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

 

Ўзбекистон ва “KfW” банки ўртасида “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини молиялаштириш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга 45 млн евро миқдорида қарз битими ҳамда 5,5 млн евро миқдорида грант битими имзоланган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, “KfW” банкининг қарз ҳамда грант маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

“KfW” банкининг қарз маблағларини қайтариш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Бунда Лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган ва олиб кириладиган товарлар (хизматлар) учун тўланиши лозим бўлган ҚҚС Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

 

Солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланиши натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишга қўшган улуши сифатида ҳисобга олинади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023–2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • “KfW” банкининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали;
  • Лойиҳани амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;
  • Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби.

 

Чора-тадбирлар режаси қуйидагиларни назарда тутади:

  • “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш;
  • cанаторийларга йўлланма олиш, навбатни кузатиш ва мавжуд бўш ўринларни кўриш имкониятини берадиган “Электрон санаторий” платформасини ишлаб чиқиш;
  • онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган “Cancer-регистр” ахборот тизимини жорий этиш;
  • Ягона портал орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш имкониятини яратиш.

 

Лола Абдуазимова.


 

Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48