Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Соғлом турмуш тарзини юритиш - фойдали

04.11.2020

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.10.2020 йилдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

 

Республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Workоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланди.

 

Аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформаси яратилади. 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларнинг платформадаги электрон ҳамёнига қўшимча равишда қуйидаги суммалар ўтказилади:

  • Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган шахсларга 3 минг сўмдан;
  • ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсларга 300 минг сўмдан;
  • ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсларга 500 минг сўмдан;
  • республика бўйича энг кўп юрган шахсларга 1 млн сўмдан.

 

Тўловлар соғлиқ учун зарарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан олинадиган йиғимлар ҳисобига молиялаштирилади.

 

Ҳар бир туман марказларида ва шаҳарларда умумий узунлиги 3-5 км ни ташкил этадиган ҳамда ўзаро узвий боғлиқ бўлган пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил этилади. Улар замонавий, энерготежамкор (ҳаракат сенсорлари билан жиҳозланган) ёритиш тизимлари ва ёруғлик қайтарувчи, йўлакларнинг бошланиши, оралиғи ва якунини кўрсатувчи йўл белгилари билан тўлиқ таъминланади. Шунингдек алоҳида ҳаракатланиш имкониятлари яратилиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун «тўсиқсиз муҳит» ташкил этилади.

 

2021 йил давомида босқичма-босқич барча туманларда аҳоли учун қулай бўлган кўчаларда умумий узунлиги 50 км бўлган пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилади. 2022 йилдан бошлаб бундай йўлаклар Нукус, Бухоро, Нурафшон, Самарқанд, Термиз, Хива, Шаҳрисабз ва Қўқон шаҳарларида ҳамда 2023 йилдан бошлаб республиканинг барча йирик шаҳарларида ташкил этилади.

 

Ҳар чоракда ҳар бир туман (шаҳар)да «Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла» танлови ўтказилади. «Маҳалла» фонди маблағлари ҳисобидан танловда ғолиб бўлганларга пул мукофотлари берилади:

  • 1-ўрин – 10 млн сўм;
  • 2-ўрин – 5 млн сўм;
  • 3-ўрин – 3 млн сўм.

 

Ушбу маблағлар маҳаллада спорт майдончаларини ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш, спорт тадбирларини ўтказиш мақсадларига истисно тариқасида тендер савдоларисиз йўналтирилади.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларида:

  • соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга спорт тарғиботчиси қўшимча вазифаси юклатилади ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама белгиланади;
  • иш вақтидан сўнг танланган кунларда (ҳафтада камида бир марта) раҳбар ва барча ходимлар жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланишга жалб этилади;
  • ҳар шанба соат 14.00 дан кейин ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида  спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ўтказилади;
  • биринчи раҳбарлар «шахсий намуна» тамойили асосида ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари (семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширадилар.

 

Вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини, бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади. Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошишига, соғлом овқатланишига қараб ишига баҳо бериш бўйича рейтингини мониторинг қилиш тизими жорий этилади.

 

Умумтаълим, профессионал ва олий таълим муассасаларида дарслар оралиғида (катта танаффус вақтида) «спорт дақиқаси» жисмоний машқлари, дарслар бошланишидан олдин 2 дақиқа нафас олиш машқларини ўтказиш амалиётга жорий этилади.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  • ўқувчилар, талабаларнинг ёш тоифасига қараб уларнинг жисмоний кўрсаткичларини (югуриш, отиш, сакраш, тортилиш) баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, «Кундалик» рейтинг дафтарига алоҳида саҳифада киритилади ҳамда ҳар чорак таҳлиллари ва натижалари акс эттирилади;
  • барча умумтаълим мактабларида умумий ўқув соатлари доирасида жисмоний тарбия фани барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўқитилади.

 

Андижон шаҳридаги марказий стадион номи «Bobur Arena», Самарқанд шаҳридаги марказий стадион номи «Afrosiyоb Arena» деб қайта номланади. Ҳудудлардаги йирик спорт иншоотларига Ўзбекистон тарихи ва спортида ном қолдирган тарихий шахсларнинг номлари берилади.

 

Қонунчилик палатаси ва Сенатининг барча қўмиталар, депутатлар, сенаторлар, сиёсий партиялар фракциялари ўртасида «Парламент ўйинлари» спорт мусобақалари ташкил этилади.

 

Эльмира Сиразиева.



Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50