2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Давлат солиқ қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 8 октябрда 1500-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритилди.
Аниқлаштирилишича, солиқ тўловчилар солиқ органларига ҳисоботларни тақдим этганда уларни муҳр билан у мавжуд бўлган тақдирда тасдиқлайди.
Шунингдек аниқлаштирилишича, тадбиркорлик субъектлари ҳисоботларни телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Эслатиб ўтамиз, ушбу тартиб 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ–379-сон Қонуннинг 4-моддаси 2-бандига мувофиқ 2015 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилган.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 12 октябрдаги 40-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.