Президент “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Энг муҳим ўзгартиришлар ҚҚС, ЯИТ ва фойда солиғига тегишли.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб ҚҚС ставкаси 20%дан 15%гача пасаяди.
Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришнинг амалдаги механизми бекор қилинди (СКнинг 96-моддасига қаранг). Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида янги тартиб белгиланади. Операцияларни “таҳлика-таҳлил” натижалари ва олдини олиш чораларини кўриш асосида 30 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турадилар.
2020 йил учун бир қатор бошқа ўзгартиришлар кўзланган: айрим субъектлар учун ЯИТ ставкаси 25%дан 12%гача пасайтирилади, ҳозирги дивиденд солиғини сақлаб қолган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг 15 фоиз миқдордаги базавий ставкасини белгилайдилар, СҚҚС - бекор қилинади.
Янгиликлар боис солиқ тўловчилар нима қилишлари лозимлиги ва қайси жиҳатлари ваколатли органлар тушунтиришларини талаб қилиши ҳақида buxgalter.uz сайтида ўқинг.