Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

ССП ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил этилмоқда

06.11.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 2018 йил 5 ноябрдаги тегишли қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Амалдаги қонун ҳужжатлари, масалан, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун инвестициялар, хорижий арбитрларни жалб этиш ва хорижий ҳуқуқни қўллаш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш бўйича томонларнинг имкониятларини чеклайди. Халқаро арбитраж қарорларини ижро этишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари мавжуд эмас.

 

Шу муносабат билан Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ташкил этилмоқда. Унинг асосий вазифаси – турли давлатларда жойлашган тижорат ташкилотлари, шу жумладан, хорижий инвесторлар ўртасида юзага келадиган шартномавий ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этиш. Инвестициялар, интеллектуал мулк ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ низолар ҳам шу ерга тааллуқли. Марказ низоларни медиация тамойилини ўтказиш ёки низоларни ҳал этишнинг бошқа муқобил усуллари орқали ҳал этишга ҳақли.

 

Мутахассислар – Ўзбекистон фуқаролари билан бир қаторда Марказга малакали арбитрлар – хорижий давлатлар фуқаролари жалб этилади. Хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олиш талаб этилмайди, уларнинг гонорарлари эса ЖШДСдан озод этилади. Томонларнинг келишувига кўра, TIACда низоларни ҳал этишда бошқа, ш.ж., хорижий давлатнинг ҳуқуқи қўлланиши мумкин. Ёзишмалар ва иш юритиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

 

Арбитрларнинг қарорлари ҳакамлик судлари қарорларини ижро этишга ўхшаш тартибда (Иқтисодий процессуал кодекснинг 29-бобига қаранг) ёки халқаро шартномаларга мувофиқ ижро этилади. Шунингдек, судлар далиллар олиш, тўплаш, арбитраж қарорларининг ижросини таъминлаш бўйича чоралар кўриш борасида Марказга кўмаклашади.

 

Ишда иштирок этаётган томонларнинг вакилларига адвокат лицензияси талаб этилмаслиги алоҳида айтиб ўтилган. Ариза бериш, эшитувлар ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказиш онлайн тартибда амалга оширилиши мумкин.  Юридик шахсларнинг Марказда низони кўриб чиқиш билан боғлиқ арбитраж харажатларини тўлашга йўналтириладиган маблағлари ҚҚСдан озод этилади.

 

Бундан ташқари,  TIAC маҳаллий ва хорижий компанияларга инвестиция билан боғлиқ, ш.ж., томонлардан бири давлат бўлган низоларнинг вужудга келишининг олдини олиш соҳасида консультация хизматларини кўрсатади.

 

Ўзбекистонда ҳануз халқаро арбитраж ишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базанинг мавжуд эмаслигини инобатга олиб, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини бир ой ичида якунлаш топширилди.

 

Тошкент халқаро арбитраж маркази Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 11-уй манзилида жойлаштирилади.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум