Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Статистика агентлиги ишида нималар ўзгаради

07.03.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 04.03.2024 йилдаги ПҚ-114-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

● Статистика агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;

● Статистика агентлиги тўғрисида низом;

● Расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси”;

● Статистика агентлигининг 2024-2025 йилларда эришиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари).

 

2025 йил 1 январдан бошлаб статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларини  (статистика кузатувчиларини) жалб этиш режалаштирилмоқда.

 

2024 йил якунига қадар “Статистика” интеграллашган ахборот тизими вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан алоҳида маълумотларни олиш мақсадида интеграция қилинади.

 

Шунингдек, 2024 йил якунига қадар “Расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси”ни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат билан Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги: 

● расмий статистика соҳасидаги давлат сиёсатини амлга оширади;

● расмий статистика соҳасидаги дастурларнинг ишлаб чиқилишини, амалга оширилишини ва уларни мамлакатнинг бошқа мақсадли дастурлари билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш чораларини кўради;

● ўз фаолиятини кўп йиллик статистика дастури ҳамда Статистика кенгаши томонидан тасдиқланган бир йиллик статистика дастури асосида амалга оширади;

● Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунади ва унга ҳисобот тақдим этади, давлат буюртмаси бўйича статистика ишларининг бажарилиши тўғрисида эса ҳар йили Олий Мажлисга ҳисобот бериб боради;

● расмий статистика бошқа тайёрловчиларининг статистика услубиётларини халқаро тавсияларга мувофиқлиги бўйича аудитдан ўтказади, уларни мувофиқлаштириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.03.2024 йилдан кучга кирди.
  

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48