Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Статистика ҳисоботларида ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни кўрсатинг

27.03.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2018 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни статистик ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 210-сон қарори қабул қилинди.   

 

Ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш тизими етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги қайд этилган. Шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун уларнинг ижтимоий аҳволини мониторинг қилишда камчиликлар мавжуд.

 

Шу муносабат билан энди Давстатқўм давлат статистика ҳисоботи асосида қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради:

  • ногиронлиги бўлган шахслар сони;
  • имконияти чекланган (ногиронлиги бўлган) ўқувчилар учун мослаштирилган инфратузилма ва материалларга эга мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари;
  • реабилитация марказлари фаолияти.

 

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолиятини акс эттирувчи қўшимча статистик кўрсаткичлар рўйхати тасдиқланди. Улар 2018 йил ҳисобот давридан бошлаб тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Давстатқўм томонидан жамланади.

 

Кўрсаткичлар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

 

  • имконияти чекланган (ногиронлиги бўлган) ўқувчилар учун мослаштирилган инфратузилма ва материалларга эга олий таълим муассасалари – маълумотлар ҳисоботнинг 4-ta’lim шаклига киритилади;
  • ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун қулай жамоат йўловчи транспорти (автобуслар) сони;
  • сурдо таржима билан ёки ўтувчи ёзувлар билан бирга олиб борилаётган телекўрсатувлар сони;
  • имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар билан таъминланган давлат ташкилотларининг веб-сайтлари сони (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги функциялари ва бошқалар);
  • АБКМга мурожаат қилган ногиронлиги бўлган шахслардан ишга жойлаштирилганлар сони;
  • туманлар ва шаҳарлар бўйича ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага олиш;
  • уй-жой билан таъминланган, шунингдек яшаш шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлган ногиронлиги бўлган шахслар сони – ҳисоботнинг янги 2-uy-joy шакли жорий этилмоқда (масъуллар – туман ва шаҳар ҳокимликлари);
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган моддий ёрдам олган ногиронлиги бўлган шахслар сони – маълумотлар 1-NNT шаклига mahalla иловасига киритилади;
  • санаторий-курортларда даволаниш учун мурожаат қилган, шунингдек бундай йўлланмалар олган ногиронлиги бўлган шахслар сони;
  • ташкилотларга тегишли бўлган пандуслар билан жиҳозланган бинолар сони маълумотлар ҳисоботнинг 1-korxona, 1-KB, 1-notijorat, 1-NNT шаклларига киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 26.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_