Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Стоматология учун рентген аппаратлари божхона тўловларидан озод қилинади

23.02.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 8.02.2016 йилдаги 32-сон Қарори билан Четдан олиб киришда божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар, тиббий асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхатига қўшимчалар киритилди.

 

 

Қарор билан Четдан олиб киришда божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар, тиббий асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхати (31.12.2013 йилдаги 356-сон ВМҚ билан тасдиқланган) 15-позициясига қўшимчалар киритилди.

 

Ушбу позицияга нафақат тиббиёт, хирургия, балки стоматологияда қўллаш учун мўлжалланган рентген ва радиоактив нурлар таъсирига асосланган аппарат, шу жумладан рентгенография ёки радиотерапия, компьютер ҳамда магнит-резонанс ва позитрон-эмиссион томография аппаратлари, шунингдек нурланишдан ҳимоялаш воситалари киритилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.