Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Суд тизимида “ягона дарча” принципи жорий этилмоқда

01.05.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 26.04.2023 йилдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-833-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат билан жиноят ишларини кўришда кассация инстанцияси суди томонидан ҳусусий ажрим чиқариш асослари белгиланмоқда (тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда).

 

Шунингдек, кассация шикояти (протести) бўйича кўрилаётган фуқаролик ишини тугатиш учун асослар рўйхати белгиланмоқда.

 

Фуқаролик судига киритилган даъво аризаси бўйича тааллуқлилик қоидалари бузилган тақдирда, мазкур даъво аризаси суд томонидан иқтисодий ёки маъмурий судга юборилади. Бунда, бошқа суддан даъвони қабул қилиб олган суднинг судьяси, даъво бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда 10 кун ичида даъвогарни камчиликларни бартараф этиш ҳақида хабардор қилади.

 

Шунингдек, бундан буён ўзаро боғлиқ бўлган, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса маъмурий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

 

Эндиликда давлат ижрочисининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади (илгари иқтисодий суд билан боғлиқ бўлган ижро ишлари бўйича шикоятлар иқтисодий судда кўриб чиқиларди.).

 

Бундан ташқари, иқтисодий судлар томонидан чиқариладиган ижро ҳужжатлари ижрога уч йил ичида қаратилиши мумкин (илгари 6 ой ичида).

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.04.2023 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев.