Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Судга келиш қандай таъминланади?

10.01.2017

Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг Қарори (рўйхат рақами 1654-1, 2017 йил 5 январь) билан Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага тузатишлар киритилди.

Ҳужжатда судга келишдан бош тортган шахсларга нисбатан алоҳида чораларни қўллаш тартибига аниқлик киритилган.

 

Қонуний талабларга қаршилик кўрсатилганда ёки ашаддий бўйсунмаслик ҳолатларида ички ишлар органлари ходимлари "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ жисмоний куч, махсус восита ва ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга.

 

Мазкур ҳолда баённома тузилади ва унда ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, вақти ва жойи ҳамда шахсга нисбатан қўлланилган чоралар кўрсатилади. Баённома қонунда назарда тутилган чоралар қўлланилганлиги тўғрисидаги билдирги билан бирга ички ишлар органи бўлим бошлиғига тақдим этилади. Бу ҳақда ажрими бўйича мажбурий келтириш амалга оширилган судья хабардор қилинади.

 

Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида жисмоний ёхуд юридик шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида, шунингдек ўқотар қурол қўлланилган барча ҳоллар тўғрисида прокурорга дарҳол хабар берилади.

 

Қонун 17.03.2017 йилдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.