Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан қандай ёрдам кўрсатилади

30.10.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2024 йилдаги «Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ВМҚ-708-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом талаблари қишлоқ хўжалиги корхоналарини судгача санация қилишга татбиқ этилмайди.

 

Қуйидагилар биринчи навбатда судгача санация қилинадиган корхоналар ҳисобланади:

  • ҳаётий муҳим озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмоли моллари ҳамда дори-дармонлар ишлаб чиқарувчи корхоналар;
  • давлат мудофааси ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи корхоналар;
  • республика иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллаган базавий тармоқ (кон қазиш, энергетика, металлургия, кимё ва бошқа тармоқ) корхоналари;
  • рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар;
  • замонавий, юқори унумли техника ишлаб чиқаришни ва иқтисодиёт соҳасига янги, прогрессив, ресурс тежайдиган технологияларни жорий этишни таъминлайдиган корхоналар;
  • шаҳарни ташкил этувчи ва унга тенглаштирилган корхоналар.

 

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш жараёни қуйидаги асосий чора-тадбирларни ўз ичига олади:

  • корхонанинг тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларини тўлиқ ёки қисман бошқа корхоналар ёки шахслар, шу жумладан, корхонанинг кредиторлари томонидан сотиб олиш;
  • ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга мослаб қайта ихтисослаштириш;
  • четдан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;
  • ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ҳамда фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш;
  • қарздорнинг фаолиятини давом эттириши учун кредиторларга тўланадиган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд қарзлардан чегирма бериш тўғрисида қарздор ва кредиторлар ўртасида келишувга эришишга қаратилган битим;
  • солиқлар ҳамда йиғимларни тўлашни ва кредитларни қайтаришни судгача санация қилиш муддатига кечиктириш;
  • қарздор юридик шахсни қайта ташкил этиш.

 

Давлат ёрдамини олиш учун ташкилот давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат этиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.10.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев