21.10.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Судьялар ўз лавозимини муддатсиз эгаллаши мумкин
Судьялар ўз лавозимини муддатсиз эгаллаши мумкин
24.10.2016

Ҳужжатда судьяларнинг ўз лавозимида бўлишининг янги муддатлари белгилаб берилди:
- дастлабки муддат – 5 йилга;
- навбатдаги муддат - 10 йилга;
- кейинги муддат – муддатсиз даврга.
Шу билан бирга 1.04.2017 йилдан бошлаб:
- озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилади;
- жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилади;
- қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилади;
- почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ва эксгумация ўтказиш учун санкция бериш, шунингдек, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи судларга ўтказилади;
- терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмлари жорий этилади (амалдаги қўшимча тергов юритишга қайтаришнинг ўрнига);
- фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилади;
- вилоят даражасидаги судлар, шунингдек Олий суд Пленуми жиноий ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқмайди (шу тариқа, ушбу ваколат суд ҳайъатлари ва Олий Суд Раёсатида сақлаб қолинади);
- адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатлари Олий судга ўтказилади;
- хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судлари ташкил этилади.
Фармон билан Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ҳамда дастурни амалга ошириш бўйича Комиссиянинг шахсий таркиби тасдиқланди.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади