Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Суғурталовчилар мижозларини текшириш қатъийлаштирилади

01.07.2021

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг «Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 2036-3, 26.06.2021 й.).

 

Мазкур Қоидалар суғурталовчилар ва суғурта воситачилари (кейинги ўринларда -ташкилот) учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

 

Уларда пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш, террорчилик фаолиятида ва оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар, операцияларни тўхтатиб туриш, юқори мансабдор шахслар ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар тушунчалари киритилди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти махсус ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда – Департамент) ҳисобланади, у Террорчилик фаолиятида ва оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатини (кейинги ўринларда – Рўйхат) шакллантиради.

 

Ички назоратнинг вазифалари жумласига қуйидагилар ҳам киритилди:

  • бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларни шахсини ўрганиш бўйича мумкин бўлган чораларни кўриш ва операцияларни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш;
  • юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
  • Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;
  • Департаментнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида ижро этиш;
  • Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш;
  • ташкилот фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш.

 

Масъул шахс зиммасига қуйидаги вазифалар ҳам юклатилади:

  • бенефициар мулкдорларни идентификациялаш ва уларнинг шахсини текшириш бўйича мавжуд бўлган чораларни амалга ошириш;
  • махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича ўқув тадбирларида қатнашиш ва ўқув тадбирларида олинган маълумотларни ташкилот ходимларига етказиш.

 

Мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш имкони бўлмаса, такшилот мижознинг раҳбарини идентификациялаши лозим.

 

Ташкилот мижозни лозим даражада текшириш бўйича мазкур бандда кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга нисбатан:

  • юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;
  • юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина ташкилот раҳбари (ўринбосари) рухсати билан киришиш (ёки давом эттириш);
  • амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб бориши лозим.

 

Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, ташкилот мижоз билан иш муносабатларига киришни рад этиши ва (ёки) мавжудларини тўхтатиши, шунингдек Департаментга шубҳали операция тўғрисида хабар юбориши шарт.

 

Ташкилот мижоз – юридик шахсни янада батафсил ўрганиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:

  • мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида 10%ига эга бўлган акциядорлари, иштирокчилари) таркибига, мижознинг устав фонди (капитали)нинг 10%дан ортиқ улушига эгалик қилаётган шахсларни аниқлашга;
  • мижоз бошқаруви органлари тузилмасига ва уларнинг ваколатларига;
  • мижоз устав фонди (капитали)нинг рўйхатга олинган миқдорига.

 

Ташкилотлар мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда ички қоидаларни ишлаб чиқишлари лозим, қоидалар билан гумонли ва шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин. Ташкилотлар махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида гумонли ва шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.

 

Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48