Молия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 29.12.2015 йилда 1806-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисида Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжат сайтимизда “Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: суғурталовчининг чекланган мажбуриятлари” шарҳида кўриб чиқилди ҳамда ўзгаришларсиз қабул қилинди.
Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 31 декабрдаги 52-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.