Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Сурхондарё вилоятида Халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади

27.02.2018


Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2018 йилдаги 143-сон «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Халқаро ёшлар оромгоҳини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Оромгоҳ қуйидаги манзилда жойлашади: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, «Гулистон» маҳалласи, Фидокор кўчаси, 45-уй. Касаба уюшмалари федерацияси томонидан тегишли объектлар Ёшлар иттифоқига текин фойдаланишга берилади. 

 

Оромгоҳда ҳар йилги ёз мавсуми давомида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг дам олиши ташкил этилади (оромгоҳ ҳар йили 20 майга қадар Касаба уюшмалари федерациясига ёз мавсумига тайёр ҳолда, хизмат кўрсатадиган ходимлар билан тақдим этилади). Болаларнинг оромгоҳ атрофида жойлашган аттракционлар, ёпиқ сузиш ҳавзалари ва спорт майдончаларидан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратилади.

 

Бошқа вақтда оромгоҳда Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирокида турли хил тадбирлар, фестиваллар, анжуманлар, семинар ва бошқа машғулотлар ўтказиб борилади.  

 

Давлат органлари, Касаба уюшмалари федерацияси  ва Ёшлар иттифоқига тегишли ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

  

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50