Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Сурхондарё вилоятида кичик туризм зоналари ташкил этилди

08.05.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги «Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 324-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди:

 

Бойсун кичик туризм зонаси – Омонхона ва Дарбанд қишлоқлари ҳудуди, Завбоши тоғли ҳудудида;

 

Сариосиё кичик туризм зонаси – Хонжиза тоғ тизмалари ён бағирлари ҳудуди ва Сангардак қишлоғи ҳудудида;

 

Шеробод кичик туризм зонаси ­– Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони ва мевали боғлар ҳудудида.

 

Кўрсатилган кичик туризм зоналарида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар қурилади, шунингдек замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектлари ташкил этилади.

 

Зоналарнинг аниқ чегаралари белгилангандан сўнг уларнинг ҳудудида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритилади.

 

Кичик туризм зоналарида амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ТИВ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатларнинг грантлари, беғараз молиявий ёрдамларини ва тижорат банкларининг кредитларини жалб этиш масаласи устида ишлайдилар.

 

Минтақавий туризмни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлигига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

 

  • 2018–2019 йилларда Сурхондарё вилоятининг туризм инфратузилмаси ва намойиши объектларини ташкил этиш, мавжудларини таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхати;
  • 2018 йилда Сурхондарё вилоятида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхати;
  • 2018–2019 йилларда Сурхондарё вилоятида ўтказиладиган маданий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари тақвимини тасдиқлаш топширилди.

 

Бунда ваколатли идоралар:

  • туризм инфратузилмаси ва намойиши объектлари, меҳмон уйларини туризм йўналишларига киритиш мақсадида улар тўғрисидаги маълумотлар республикада фаолият юритаётган туроператорларга етказилишини ва кенг тарғибот ишлари амалга оширилишини таъминлашлари;
  • туризм объектларида сифатли хизмат кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида тегишли ўқув машғулотларини ўтказишлари;
  • доимий равишда хорижий ва маҳаллий ОАВ ва туроператорлар вакиллари учун таништирув-ахборот турларини ташкил этишлари шарт.

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2 ой муддатда 2019 йилда вилоятнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ҳамда туристлар ташриф буюрадиган объектларга олиб борувчи йўлларни таъмирлаш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, уни Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиши лозим.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Анвар Иркахўжаев.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум