Эндиликда ахборот олиш учун сўровларни ахборот тизими орқали оғзаки, ёзма ва электрон шаклда бериш мумкин. Бу 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида” 24.04.1997 йилдаги 400–I-сон ва “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” 29.12.2002 йилдаги 439–II-сон қонунларга киритилган ўзгартиришлар билан белгиланган.
Ёзма сўровда электрон манзилни кўрсатиш мурожаат қилувчининг жавобни ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилишга розилиги ҳисобланади.
Ёзма сўровга, шу жумладан электрон ҳужжат шаклида жўнатилган сўровга энг қисқа муддатда, бироқ сўров қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай жавоб бериш зарур, башарти қонунчиликда бошқача белгиланмаган бўлса.
Ўзгартиришлар “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун кучга кирган кундан, яъни 2016 йил 10 июндан амалга киритилади.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.