Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Табиий газ йўқотишлари қандай ҳисобланади?

08.06.2018


“Табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома” Адлия вазирлигида (рўйхат рақами 3018, 2018 йил 1 июнь) рўйхатдан ўтказилди.

 

Мазкур ҳужжатда табиий газни трубопровод орқали транспортировка қилишдаги йўқотишларни ҳисоблаш усуллари, услублари ва махсус формулалари ўз аксини топган.

 

У Президентнинг 2017 йил 29 майдаги ПФ–5059-сон “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармонига асосан ишлаб чиқилган. Қарор билан  илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, энергия ресурсларини етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартибини тасдиқлаш кўзда тутилган эди.

 

У газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотиш билан шуғулланувчи корхоналар учун табиий газ сарфи ва йўқотишларини ҳисоблашнинг асосий усулларини ўз ичига олган. Айтиш керакки, мазкур корхоналар газ сарфини режалаштиришда, газни ҳисобга олиш приборлари йўқлиги ёки носозлигида ҳамда газ сарфи бўйича ҳисоботларни юритишда ушбу йўриқномани қўллашлари мажбурий саналади.

 

Бу - муҳим! Йўқотишларни аниқлаш истеъмолчига ҳеч қандай таъсир қилмайди, фақатгина соҳага доир махсус юридик шахсларга тегишлидир.

 

Йўриқнома “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган.

 

Фозила Ашурова.



Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48