Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Тадбиркор фаолиятига аралашиш тақиқланди

04.01.2016

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари органлари ваколатига аралашишга тақиқлар жорий қилинди.

 

Эндиликда давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шунингдек бошқа ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига тадбиркорлик субъектларининг бошқарув органлари ваколатига киритилган битим тузиш, фойдани тақсимлаш, раҳбар ва ижрочи орган аъзоларини сайлаш (тайинлаш) масалалари ҳамда бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилиш, тадбиркорлик субъектларига кўрсатмалар бериш тақиқланди, бундан қонунда кўзда тутилган ҳолатлар мустасно.

 

Улар тадбиркорлик субъектларининг бошқарув органлари аъзоларига нисбатан улар ваколатлари доирасида ўз таваккалчиликлари шартида қабул қилган, зиён кўришга сабаб бўлган қарорлар учун жавобгарлик чораларини кўришга ҳақли эмас.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.