Президент томонидан 21.10.2024 йилдаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоботларни давлат органларига тақдим этиш жараёнлари соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 24110-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-979-сонли Қонун имзоланди.
Ҳужжат билан МЖтКга Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини, худди шунингдек мазкур ягона руйхатга киритилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима қўллашга сабаб бўлади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев