Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитни қандай олиш мумкин

27.02.2018

 

Марказий банк бошқарувининг қарори (22.02.2018 йилда 2975-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда кам таъминланган оилаларнинг бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар бериш тартиби тасдиқланган.

 

Ҳужжат тадбиркорлик фаолияти орқали аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган. Яъни ҳудудлар аҳолиси муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш ва муносиб турмуш шароитларини яратиш учун имтиёзли микрокредитлар олиш имкониятига эга. Кредитлаш қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади.

 

Бу – муҳим! Микрокредитлар қуйидаги мақсадлар учун берилмайди:

  • илгари олинган кредитларни ва ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
  • савдо-воситачилик ва умумий овқатланиш ташкилотлари айланма маблағларини шакллантириш;
  • савдо ва умумий овқатланиш объектларини қуришни молиялаш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, шунингдек улар учун ушбу ускуналарни сотиб олиш;
  • ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
  • маъмурий харажатларни тўлаш, шу жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;
  • мебель, уяли телефон сотиб олиш, шу жумладан алоқа хизматларига тўлов.

 

Кредитлаш шартлари қуйидаги жадвалда кўрсатилган.

 

Микрокредитнинг энг юқори миқдори

Йиллик фоиз ставкаси

 

Тақдим этиш муддати

 

Имтиёзли давр

 

 

ЭКИҲнинг 100 бараваригача

 

(яъни эълон қилиш санасида 17 224 000 сўмгача).

 

Кредитлаш мақсадига қараб кредит суммасининг 30%и нақд пул шаклида берилиши мумкин.

 

7%

 

Банкнинг ички кредит сиёсатига асосан алоҳида ҳудудлар аҳолиси учун камайтирилган ставкада кредитлар ажратилиши мумкин.

 

3 йил

 

Узайтириш ҳуқуқисиз.

 

3 ойдан 6 ойгача.

 

Микрокредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. тегишли мақсад бўйича уни олиш учун сўралган ариза;

2. шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

3. туман (шаҳар) тегишли сектори раҳбари, ҳоким ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг тавсияси;

4. микрокредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат. Қуйидагилар таъминот сифатида тақдим этилиши мумкин: мол-мулк гарови, учинчи шахс кафиллиги, қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилиниши;

5. шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштиришни кенгайтириш учун микрокредит олинаётган бўлса – қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги кўрсатилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси.

 

Эътибор беринг! Кредит қайтарилиши бўйича учинчи шахс кафиллиги тақдим этилса, кафилнинг охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки унинг даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари ҳам керак бўлади. 

 

Қарз олувчи кредит сўраб барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда берган ариза келиб тушган кундан бошлаб банк томонидан 3 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50