Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган шахсларга субсидиялар берилади

16.05.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2022 йилдаги 252-сон қарори билан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жаб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга мувофиқ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

  • енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – 30 БҲМгача;
  • суғориш воситалари харид қилиш учун – 10 БҲМгача;
  • уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – 3 БҲМгача;
  • ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – 10 БҲМгача;
  • 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилиш учун – ҳар бир дастгоҳ учун 10 БҲМгача;
  • аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – 2 БҲМ;
  • «Темир дафтар»га киритилган ишсиз фуқароларга асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 7 млн сўмгача, хотин-қизларга 10 млн сўмгача;
  • фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида ижара тўловини тўлаш учун – 10 БҲМгача.

 

Бундан ташқари, «уста – шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандлар қўллаб-қувватланади, уларга зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – ҳар ойда бир ўқувчига 2 БҲМ берилади.

 

Шунингдек мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек усталарга ўз маҳсулотларини электрон тижорат орқали сотиш учун сайтларни ташкил этиш ва реклама харажатларининг 50%и, бироқ БҲМнинг 25 баравари миқдоридан ошмайдиган қисми қоплаб берилади.

 

Субсидия олиш учун ўзининг доимий яшаш жойи манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма шаклда ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48